ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Сузиш: ўзбек спортчилари Олимпия олтин медалигача ...

Сузиш: ўзбек спортчилари Олимпия олтин медалигача «сузиб» боришига ким ёрдам беради?

Ўзбекистон сузиш федерацияси спортчиларнинг халқаро мусобақаларда қатнашишга тайёргарлиги борасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтиради. Федерациянинг янги ҳамкорлари маълум бўлди.

2015 йил якунлари ҳолатига кўра Халқаро сузиш федерацияси ҳисобот анжумани доирасида тегишли битим ва шартномалар имзоланди. Унга кўра, спортчиларнинг сув полоси ва сузиш бўйича тайёргарлиги борасида маҳаллий мураббийларимизга Венгерия мутахассислари ёрдам беради, улар бутун дунёга бу борада машҳурлиги билан танилган. Шунингдек, Ўзбекистон сузиш федерацияси российлик ва белоруссиялик ҳамкасбларидан ҳам муҳим кўмак олиш ниятида. Чунки улар ҳам халқаро ареналарда юқори натижалар кўрсатиб келишмоқда.

Ўзбекистоннинг спортчиларни тайёрлаш тажрибаси ниҳоятда жозибадор кўринади. Сузиш федерацияси яна иккита ҳамкорлик шартномасини имзолади, аммо бу гал ташаббускорлар Қатар ва Бирлашган араб амирликлари федерацияси вакиллари эди. Улар Улар Ўзбекистон терма жамоасининг ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашиши натижаларидан яхши таассурот олишган. Шу сабабли улар бизнинг мутахассисларимиздан  ёшлар тайёргарлигини ташкил қилишда тажрибаларини ўртоқлашишни сўрашди.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей