ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Сузиш федерацияси 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон уч...

Сузиш федерацияси 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон учун спортнинг янги Олимпия тури –очиқ сув ҳавзасида сузишни ривожлантириш ниятида

Сузишнинг анъанавий  турларидан  фарқли равишда спортнинг бу  тури бўйича  мусобақа бассейнларда  эмас, балки очиқ сув ҳавзаларида  ўтказилади  ва  катта масофаларга  сузилади. Бу тур олимпия дастурига 2008 йили Пекиндаги ўйинларда  киритилган.  

  –  2015 йилнинг  ёзида  Самарқанддаги  эшкак эшиш каналида  биз  очиқ  сув ҳавзасида сузиш  бўйича Ўзбекистоннинг очиқ  турнирини ўтказдик, мақсад -  Ўзбекистонда спортнинг бу  тури қанчалик  истиқболли эканини  кўриш эди  ва  мана  қарор  қабул қилинди,-дейди Ўзбекистон сузиш  федерацияси  бош котиби Алишер Ғаниев. –Фарход Алимов, Артем Казлюк, Фирдавс Мусабеков ва  бошқа спортчиларнинг натижалари бизга  яқин  вақт ичида қитъа  мусобақаларида медалларга  умид  қилиш   имконини беради. Спортннг бу турига тегишли  маблағлар  жалб этилса, атлетларимиз 2020 йилги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишлари ва медалларга  ҳам сазовор бўлишлари  мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистон сузиш федерацияси  томонидан Маданият ва спорт  ишлари  вазирлигига  спортнинг бу  турини тан олиш ва уни Халқаро ва республика даражасидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар   миллий  тақвим режасига  киритиш учун керакли бўлган  ҳужжатлар топширилди.

 –  2016 йилдаёқ республика  мусобақалари ўтказишни  ва спортчиларни халқаро беллашувларга чиқаришни  режалаштиряпмиз – бу  мамлакатимизда  спортнинг мазкур  турини  ривожлантириш учун  базани шакллантиришни бошлаш имкониятини беради,- деб  сўзини  якунлади Алишер Ғаниев.      

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей