ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Спортчиларимизнинг муваффақияти

Спортчиларимизнинг муваффақияти

Германияда байдарка ва каноэ ҳамда параканоэ бўйича Жаҳон кубогининг II босқич беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг 53 та мамлакатидан 650 нафар спортчи иштирок этди. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича дунёнинг энг кучли спортчилари ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда мамлакатимиз спортчилари олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдилар, деб хабар беради rowingcanoe.uz сайти.

1000 метрлик масофага С4 қайиқида беллашувда иштирок этган тажрибали спортчиларимиз Вадим Менков, Герасим Кочнев, Элдор Қаюмов ва Серик Мирбековлар олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ёш аъзолари Дилноза Рахматова 500 метрлик масофада С1 қайиқда ўз маҳоратини намойиш этиб, кумуш медални қўлга киритди. Дилноза Раҳматова билан Нилуфар Зокирова  200 метрлик масофадаги мусобақаларда миллий жамоамиз ҳисобига бронза медалини ҳам олиб келишга муваффақ бўлишди.

Энг қувонарлиси шундаки, етакчи спортчиларимиздан бири Алексей Мочалов мусобақаларнинг финал босқичигача катта ишонч билан кириб борди ва дунёнинг 43 нафар кучли спортчиси орасида еттинчи ўринни эгаллади.

Жаҳон кубогининг Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида бўлиб ўтган III босқичи мусобоқаларида 35 та мамлакатдан келган спортчи қатнашди. Унинг натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси Германия терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Жамоамиз учта олтин, учта кумуш ва иккита бронза медалларини қўлга киритишди.

Ҳамюртларимиздан Вадим Меньков ва Серик Мирбеков жуфтлиги икки кишилик қайиқда 500 ва 1000 метр масофаларга каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган пойгаларда иккита олтин медални терма жамоамиз ҳисобига келтиришди. Шунингдек, улар 200 метр масофага каноэда эшкак эшиш мусобақасида иккинчи ўринни эгаллашди.

Яна бир олтин медалга Дилноза Рахматова сазовор бўлди. 200 метр масофага каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган мусобақада Нилуфар Зокирова кумуш медали билан тақдирланди.

Каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган мусобақаларда Герасим Кочнев кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритди. 

Яна бир бронза медалга байдаркачимиз Алексей Мочалов 500 метр масофага бўлиб ўтган пойгада сазовор бўлди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей