ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Спортчиларимизнинг дастлабки муваффақиятлари

Спортчиларимизнинг дастлабки муваффақиятлари

Таиландда уч босқичдаги енгил атлетика бўйича Осиё Гран-приси туркумига кирувчи мусобақалар бошланди. Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси шу ҳақда хабар берди. Мусобақанинг иккинчи босқичи 25 июнь куни Патхумтхани провинциясида, учинчи босқичи эса 29 июнь куни Чантхабури шаҳрида бўлиб ўтади.

Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан найза улоқтиришда Бобур Шокиржонов ҳамда учталик сакрашда Александра Котлярова қатнашмоқда.

Дастлабки босқичда Александра Котлярова 13.76 м. натижа билан иккинчи ўринни эгаллади. Спортчимизни олти сантиметрга ортга қолдирган Хитойлик Li Xiaohong биринчиликни қўлга киритди.

Найза улоқтириш баҳсида Бобур Шокиржонов 72.09 натижа билан бешинчи поғонани банд этди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей