ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Синхрон сузиш бўйича спортчилар Рузметова ва Ким ж...

Синхрон сузиш бўйича спортчилар Рузметова ва Ким жуфтлиги “Рио-2016” ўйинларига лицензия олиш учун курашадилар

Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олишлари учун жамоамизга япониялик мураббий Михо Юкай ёрдам беради.

Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълум қилишича, Ўзбекистон илк маротаба синхрон сузиш бўйича Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун курашади. Айни пайтда мураббийимиз Алина Пиантковская Анастасия Рузметова-Юлия Ким жуфтлигини тайёрламоқда.

Аммо Олимпиада ўйинларига қадар бир неча кун мобайнида бўлиб ўтадиган саралаш мусобақаларида Анастасия ва Юлия янада қийинроқ бўлган янги дастур билан чиқишлари керак бўлади. Уни намойиш этишда япониялик мураббий Михо Юкай ёрдам беради. Бунинг учун 2016 йилнинг январида спортчи қизлар 20 кунга Японияга йўл оладилар.

Малака ошириш турнирига қадар Рузметова ҳамда Ким янги дастур билан Франция ва Германия Очиқ чемпионатларида чиқишлари режалаштирилган.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей