ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Шохруҳ Гадоев Баҳрайннинг «Муҳарраҳ» клубида дебю...

Шохруҳ Гадоев Баҳрайннинг «Муҳарраҳ» клубида дебют ўйинини ўтказди

31 январь куни ўзбек яримҳимоячиси Шохруҳ Гадоев Баҳрайннинг «Муҳарраҳ» клубида дебют ўйинини ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.

Қаршининг «Насаф» клуби собиқ ўйинчиси ўзи қабул қилинган янги клубда бошланғич таркибда майдонга тушиб, якуний ҳуштак чалингунга қадар ўйнади. Баҳрайн кубоги чорак финал учрашувида Гадоев тўп сураётган жамоа «Манама» клуби устидан 6:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

24-ёшли футболчи Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 12 та ўйин ўтказган, ҳозирча рақиблар дарвозасига битта гол киритган. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей