ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Саудия Арабистони мураббийи Ўзбекистон билан ўйин ...

Саудия Арабистони мураббийи Ўзбекистон билан ўйин хусусида: кенг фикр юритиш лозим

Саудия Арабистони футзал бўйича терма жамоаси бош мураббийи Абдуллоҳ ар-Рашид жамоаси салоҳиятига етарлича баҳоламасликдан рақибларини огоҳлантиради.

Жамоамиз Осиё чемпионати ўйинларида муносиб ўйин кўрсатади, деб изоҳ берди Uzbekistan Today мухбирига мураббий.

Абдуллоҳ ар-Рашид жамоасининг мезбон майдонидаги Ўзбекистон терма жамоасига қарши биринчи ўйинида аутсайдер бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга «Ҳар тарафлама фикр юритиш лозим», деб муносабат билдирди.

Унинг фикрига кўра, жамоасига бўлган бундай муносабат улар учун психологик афзаллик яратади, яъни рақиблари ўзларини жиддий деб баҳоламасликларидан фойдаланишади. Саудия Арабистони жамоаси у қадар таниқли эмас, жамоа бундай даражадаги турнирда биринчи бор иштирок этаяпти ва у ҳақдаги маълумотлар кам. 

«Терма жамоамиз турнирга яхши тайёргарлик кўрди. Кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. Ўйлайманки, бу бизга учрашувлар давомида ёрдам беради. Ўзбекистон биз учун жиддий рақиб ҳисобланади, жамоа таркибида тажрибали ўйинчилар жамланган. Аммо биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз», – деди Саудия Арабистони терма жамоаси мураббийи ўйин олди матбуот анжуманида. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей