ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ринат Маматказин: терма жамоамизда Индорхоккей бў...

Ринат Маматказин: терма жамоамизда Индорхоккей бўйича жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятлар бор

Мамлакатимизнинг чим устида хоккей  ва индорхоккей  бўйича терма  жамоасида Тошкентда  Республика спортнинг ўйин  турлари бўйича олий спорт  маҳорати  мактаби  очилиши ҳақидаги ҳабарни қувонч  билан  кутиб олдилар.  Эркаклар терма  жамоасининг  бош мураббийи Ринат  Маматказиннинг фикрича,  бу  халқаро майдонда  натижаларни яхшилаш учун бевосита имкониятдир.

            – Бугунги кунда спортчиларимиз халқаро мусобақаларда ёмон натижа кўрсатишмаяпти. Индорхоккей бўйича  Осиё  чемпионатида биз беш йилдан  бери  учинчи  ўринни эгаллаб келяпмиз, 2012 йили хатто иккинчи  ўринга  ҳам кўтарилдик. Агар бизга яна битта квота қўшишса, спортнинг бу тури бўйича жаҳон чемпионатига чиқиш учун аниқ имконият  пайдо бўлган бўлар эди.  Чим устида  хоккей бўйича натижаларимиз бироз  пастроқ – биз  ҳозирча Осиёда  иккинчи дивизионда  ўйнаятмиз, бироқ биринчи босқичга  ўтиш учун  барча  имкониятлар бор,- деди  UzbekistanTodayга  Ринат Маматказин ва имкониятларни янада юқорироқ  натижаларга эришиш истиқболлари нуқтаи  назаридан  баҳолади.

            Бугун  хоккейчилар Республика спортнинг ўйин турлари  бўйича олий маҳорат мактабининг спорт иншоотлари  қурилишига  умид  боғламоқдалар. Бу ерда 100 йилдан ортиқ  вақтдан бери  Олимпия ўйинлари дастурига кирган чим устида  хоккей учун майдон қурилиши  кўзда тутилган, шу билан бирга индорхоккей учун ҳам майдон қурилишига жой топилиб қолар, деган умиддалар. Спортнинг бу  тури ҳам  яқин вақт ичида  Олимпия ўйинлари дастурига  киритилиши  мумкин. Бу майдон  нафақат  натижаларни яхшилаш, балки эришилганларини сақлаб қолиш учун  ҳам зарур.

Чим устида хоккей ва индорхоккей кўп йиллардан  бери бетон асосли сунъий майдонларда  ўйнаб  келинмоқда. Фақат  шундай  шароитлар  ўйиннинг юқори сифатига  эришиш имконини  беради.  Бугунги кунда  республикада  чим устида хоккей учун ихтисослашган фақат иккита майдон бўлиб, улар  ҳам  капитал таъмирлашга  муҳтож. Бошқа ҳудудларда  маслаштирилган майдонларда  ўйнайдилар.

            Терма жамоанинг бош мураббийи  шу билан бирга Республика мактабида махсус шароитлар  яратилиши  спортнинг бу турлари ҳудудларда  ҳам  ривожланишини бошлаб беради, деб  ҳисоблайди. 

            – Бугунги кунда вазият  шундайки,  эркаклар   терма жамоаси  асосан  андижонлик йигитлардан, аёллар термаси  эса бухоролик қизлардан таркиб  топган. Шунинг учун бу ҳудудлар спортнинг мазкур турларини  ривожлантириш бўйича  етакчилик қилади. Шу билан бирга  Фарғона, Наманган, Самарқанд  ва Хоразм  вилоятларидан  ўйинчилар ҳам  баъзан  терма  жамоа таркибига киритилади, –дейди Ринат Маматказин. – Агар спортнинг  бу турлари ушбу ҳудудларда майдонлар барпо этилиши ва спортчиларни клюшкалар, тўплар ва бошқа нарсалар билан таъминлаш йўли билан қўллаб-қувватланадиган  бўлса, шу билан бирга  бошқа ҳудудларда  ҳам шаклланса, унда  Олимпиадада иштирок этиш учун  кураш  олиб боришга аниқ  имконият очилади.

            Ринат Маматказин чим устида  хоккей  ва индорхоккей  бугунги кунда нафақат  юқори натижаларга эришиш нуқтаи назаридан, балки ёшларни спорт билан  шуғулланишга  жалб этиш борасида  ҳам спортнинг жуда истиқболли турларидан  биридир, деб таъкидлайди.  Спортнинг бу тури болаларни ҳам ўзига  тортади. Масалан, Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги  “Асака” хоккей  клубига  300дан ортиқ йигит-қизлар қабул  қилинди.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей