ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Регби: жорий йилнинг асосий мусобақалари

Регби: жорий йилнинг асосий мусобақалари

Регбичилар жорий йилдаги мусобақа мавсумида халқаро мусобақаларга тайёрланишнинг якуний босқичига тўғридан-тўғри чиқишди.

Асосий масъулиятли мусобақалар 18-21 май кунларига режалаштирилган. Ўзбекистон Регби бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи дивизионида нафақат ўз шаънини ҳимоя қилади, балки Тошкентда бўлиб ўтадиган мусобақа ташкилотчиси сифатида ҳам иштирок этиши талаб қилинади.

Айни пайтда терма жамоани юқори савияда тайёрлаш учун барча чоралар кўрилмоқда. Тез орада мураббийлар штаби олдида терма жамоа таркиби бўйича якуний тўхтамга келиш вазифаси турибди. Ушбу жамоа ўтган йилги биринчи дивизонда ғалабаларга эришган ва мамлакатимизнинг иккинчи дивизонига кўтарилишига муваффақ бўлган жамоадан фарқ қилади.

– Ўтган йили ташкил этилган Республика чемпионати шуни кўрсатдики, ҳудудларда ҳам биз ишлашни хоҳлайдиган келажаги порлоқ ўйинчилар бор. Бу сафар ғалаба қозониш учун ўтган йилгига қараганда кучли ва янада яхшироқ бўлишимиз керак. Мураббий Данил Куликовда жамоани янада мустаҳкамлаш учун номзодлар бор, - дейди Ўзбекистон Регби федерацияси жамоатчилик билан алоқалар менежери Анатолий Широв. – Асосий таркибни шакллантириш учун йиғинларга нафақат терма жамоа аъзолари чақирилади, балки Андижон, Наманган, Фарғона, Ташкент, Жиззах, Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаларидан ҳам йигитлар таклиф қилинади. Улар тайёргарлик ва машғулот босқичларини ўтаганларидан кейингина терма жамоа таркиби тўғрисида гап очиш мумкин бўлади. Ушбу машғулотлар яқин орада якунига етиши керак.

Бу билан параллел равишда ташкилий масалаларни ҳал қилиш бўйича ҳам ишлари олиб борилмоқда. Ўтган йили мамлакатимизга фақатгина Ҳиндистон терма жамоаси келган эди. Бу йил эса тўртта давлат терма жамоаси иштирок этиши кутилмоқда. Бизнинг жамоадан ташқари Гуам, Сингапур ва Бирлашган араб амирликлари ҳам майдонга чиқишади, яъни бу сафар хорижлик меҳмонлар уч марта кўпроқ бўлади.

Анъанага кўра, меҳмонларга энг юқори даражада хизмат кўрсатилади. Улар Ўзбекистонда бўлиб турган пайтларида барча шароитлар яратиб берилади. Учрашувлар айлана тизимида бўлиб ўтади. Яъни барча жамоалар бир-бири билан ўйнайди ва тўпланган очколарга қараб етакчи аниқланиб, натижада эса биринчи дивизонга ўтадиган жамоа аниқлаб олинади.

Аёллар терма жамоаси Рио-де-Жанейрога йўлланмани қўлга кирита олмади, лекин 2020 йилда ўткадиган Олимпия ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборган. Май ойида Жанубий Корея терма жамоаси билан ўқув-машғулот йиғини ўтказилиши режалаштирилган.  

Ёшлар терма жамоаси учун ҳам сафарлар мўлжалланган. Май ойида Ёшлар терма жамоасининг Ҳайдар Алиев хотирасига бағишланган кубок ўйинларида иштирок этиш учун Озарбайжонга сафари режалаштирилмоқда.

Сентябрь-октябр ойларида эса Федерация Регби бўйича Жанубий Корея, Шри Ланка ва Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё мусобақалари 7-сериясида иштирок этишни мўлжалламоқда.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей