ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Регби бўйича Осиё чемпионати иккинчи тур учрашувла...

Регби бўйича Осиё чемпионати иккинчи тур учрашувлари Тошкентда ўтказилади

Регби федерацияси 2016 йилда аёллар терма жамоаси Рио-де Жанейродаги Олимпиадада қатнашиб ишқибозларни қувонтиришини хоҳлаганди, аммо натижа кутилганидек бўлмади. Бироқ Осиё чемпионатининг иккинчи тур учрашувларида эркаклар терма жамоасини қўллаб-қувватлашга ҳали имкон бор. Регби бўйича Осиё чемпионати 18 дан 27 майгача Тошкентда бўлиб ўтади.

Регбичиларнинг мақсад ва ютуқлари ҳақида батафсил Uzbekistan Today мухбирига Ўзбекистон Регби федерацияси ривожланиш ва ижтимоий алоқалар менежери Анатолий Широв гапириб берди.

 

 Анатолий Анатольевич, регби бўйича эркаклар жаҳон чемпионатининг иккинчи тур учрашувлари Ўзбекистонда ўтказилиши деярли аниқ бўлди. Бу бўйича Ўзбекистоннинг аризаси Осиё регби федерацияси томонидан қондирилди. Бунга эришишга нима ёрдам берди деб ўйлайсиз?

– Бизнинг спорт туримиз ихлосмандлари балки ҳалиям эслашар, биз ўтган йили Осиё чемпионатининг иккинчи ва учинчи тур учрашувларига қандай масъулият билан мезбонлик қилганимизни. Ўшанда бизнинг терма жамоамиз Ҳиндистон жамоаси устидан ғолиб келган ва иккинчи турга ўтиб олган. Тошкентда паралел равишда Осиё регби федерациясининг ижроия қўмитаси йиғилиши ҳам бўлиб ўтганди. Унда Халқаро регби иттифоқи президенти Бернард Лапассет шахсан иштирок этган. Халқаро экспертлар мамлакатимизда регбининг ривожи ва учинчи тур матчлари ўтказиш савиясига юқори баҳо берди. Буларнинг ҳаммаси бизнинг аризамиз бу йил ҳам қондирилишига ҳисса қўшди. Шу сабабли жорий йилда мусобақалар янада юқори савияда ўтиши таъминланади.

 

Ўтган йил матчларидан бу йилгиларининг фарқи қандай бўлади?

– Ўтган йили бизга фақатгина Ҳиндистон терма жамоаси келди. Бу йилда тўртта жамоа билан ўртоқлик учрашувини ўтказишни мўлжаллаяпмиз. Бизнинг терма жамоамиздан ташқари майдонга Гуам, Сингапур ва Бирлашган араб амирликлари ўйинчилари тушади, яъни чет эллик меҳмонлар уч баравар кўпроқ бўлади. Матчларни ўтказишнинг қолган талаблари ҳам шундай бўлади. Ўйинлар доиравий тизимда ўтказилади, яъни барча жамоалар бир-бирлари билан ўйнайди ва охирида жамғарилган очколар бўйича етакчилар аниқланади, натижаларга кўра биринчи босқичга ўтадиган жамоалар ҳам аниқланади.

 

Бизнинг мураббийлар штаби рақиблар кучини қандай баҳолайди?

– Регби-7 мусобақалари бўйича рақибларимизнинг кўпчилиги қандай кучга эгалигинидан хабаримиз бор. Тўғри, улар жиддий рақиб, аммо енгиб бўлмаган даражада эмас. Ҳозир терма жамоани юқори савияда тайёрлаш учун ҳамма чораларни қўллаяпмиз.

 

Ўтган йилдаги таркиб яна ўйинга тушадими?

– Йўқ, таркиб ҳақида қарор қабул қилиш масаласи ҳали олдинда турибди. Ўтган йили ўтказилган Республика чемпионати жойларда келажаги порлоқ ўйинчилар борлиги, уларни жалб қилишимиз мумкинлигини кўрсатди. Таркибни аниқлаш учун биз нафақат терма жамоа аъзоларини таклиф этамиз, балки Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Навоий вилояти, Қорақалпоғистон жамоаларида назарга тушган болаларни, шунингдек, Мудофаа вазирлиги жамоаси вакилларини ҳам жалб қиламиз. Терма жамоа таркиби ҳақида улар тайёргарлик ва машғулот босқичини қандай ўтказганига қараб гапириш мумкин. Майдонга кучлилар тушади — бу жумла ўз маънога эга.

 

Терма жамоа билан ким ишлайди?

– Бизнинг тренеримиз Данил Куликов.

 

Ўтган йили унга япониялик ҳамкасби ёрдам берганди

– Ҳа, у кўнгилли эди, бироқ у ўз миссиясини якунлади. Ҳозир биз Данилга шериклик учун хориждан мутахассис олишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бироқ бу масалани ҳали кўриб чиқиш керак. Шуни таъкидлашни истардимки, Данилнинг ўзи ҳозирда халқаро квалификацион нуқтаи назардан малакасини оширишга кетмоқчи, ҳозир Осиё федерациясидан тегишли ҳужжатларни кутаяпти.

 

Олимпиада ўйинларига бориш имконияти умуман қолмадими?

– Йўқ, ҳамма умидимиз аёллар терма жамоасидан эди. Бунинг учун эса улар Осиёда биринчи ё иккинчи ўринни эгаллашлари керак эди. Аммо улар курашни еттинчи ўрин билан якунлашди, бу эса уларнинг 2014 йилги рейтинги ҳолатидан ҳам бироз ёмонроқ. Ўшанда улар қитъа бўйича 6-ўринни эгаллаган эдилар. Аммо умидни сўндирмаган ҳолда, шу йилнинг ўзидан 2020 йилдаги Олимпия ўйинларига тайёргарликни бошлаймиз. Хусусан, май ойида Жанубий Корея терма жамоаси билан ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш ниятидамиз.

 

Ёш авлодни бундай мусобақаларга тайёрлаб бораяпсизларми?

– Албатта. Май ойида ёшлар терма жамоаси Озарбайжонга сафар қилишини режалаштираяпмиз, у ерда Ҳайдар Алиев хотирасига бағишланган матч бўлиб ўтади.

 

Йилнинг биринчи ярмидаги режаларингиз ҳақида гапириб ўтдингиз, иккинчи ярим йилликка нималарни режалаштираяпсиз?

– Йилнинг иккинчи ярмида Жанубий Корея, Шри-Ланка ва Хитой давлатларида бўлиб ўтадиган сентябрь-октябрь ойларига режалаштирилган регби бўйича 7-Осиё мусобақалар сериясида иштирок этиш масаласини ўрганиб чиқаяпмиз. Ҳозирча фақат аёллар терма жамоасини жўнатиш режалаштирилган бўлса-да, эркаклар терма жамоасини ҳам юбориш учун барча чораларни кўраяпмиз.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей