ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / ”Пахтакор” клуби чорак финалга чиқди

”Пахтакор” клуби чорак финалга чиқди

Жорий йил 23 июнь куни Ўзбекистон Кубогида нимчорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. “Шўртан”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган “Пахтакор” жамоаси чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистон Миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. “Пахтакор” футбол клуби матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.

– Терма жамоага бош мураббий этиб тайинланишим мен учун кутилмаган ҳол бўлди, – деди “Пахтакор” бош мураббийи Самвел Бабаян. – Бу мен учун катта фахр. “Пахтакор”да ким ишлашидан қатъи назар тизим давом этиши керак. Мен шуни мақсад қилгандим. “Пахтакор” ўзбек футболининг байроқдори бўлиб қолаверади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей