ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Равшан Ҳайдаров Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган Жаҳ...

Равшан Ҳайдаров Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни эълон қилди

Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиларининг рўйхати эълон қилинди.

– 45 нафар футболчидан биз 26 футболчини танлаб олдик. Улардан 21 нафари Жаҳон чемпионатига борадиганлари бўлса, 5 футболчи заҳира рўйхатига тушди, - деди Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.

Шуни қайд этиш жоизки, жамоанинг якуний тасдиқланган таркиби 21 нафар фулболчини ташкил этади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси олтита ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб, унда 13 та ўртоқлик ва назорат учрашувлари ўтказди. Бу йиғинлардан Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини аниқлаб олиш ва футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида фойдаланиди.

Кўп ҳолларда футболчилар ўзларидан катталар билан ўйнашди. Шунингдек, Уругвай, Португалия, Янги Зеландия каби терма жамоалар билан ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тенгдошлари билан куч синашди.

Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичи 3 майда бошланди. Ушбу йиғиннинг биринчи босқичи 6 майгача давом этди. Иккинчи босқич 11 майдан 20 майгача Тошкентда давом этади.

Равшан Ҳайдаров жамоаси Янги Зеландияга 20 майда жўнаб кетади. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати эса 30 май куни старт олади.

28 майгача Веллингтонда йиғин ўтказилади. 24 май куни Веллингтонда Панама билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 28 май куни эса гуруҳ ўйинларига тайёргарлик кўриш учун жамоа Крайстчерч шаҳрига учиб кетади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей