ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Равшан Хайдаров ЖЧда ярим финални “кўзламоқда”

Равшан Хайдаров ЖЧда ярим финални “кўзламоқда”

Футбол бўйича ёшлар терма жамоаси  бош  мураббийи жаҳон  чемпионатида ярим финалга чиқишни режалаштириб, бу билан Ўзбекистоннинг аввалги  иштирокларидаги рекорд натижани ортда  қолдириш  ниятида.

Равшан Хайдаров бу ҳақда  Янги Зеландияда ўтадиган  ёшлар ўртасидаги  навбатдаги жаҳон  чемпионатига бағишланган матбуот анжуманида  маълум қилди. «Агар вазифалар ҳақида тўхталадиган бўлсак, биз ярим финалга чиқишга умид  қиляпмиз ва бу  билан терма жамоаларимизнинг  аввалги натижаларини яхшиламоқчимиз. Бироқ,буларнинг барини биз босқичма-босқич амалга оширишимиз  керак. Шунинг учун  ҳозир гуруҳ  босқичидаги  матчлар  ҳақида  ўйлаяпмиз», – деди Хайдаров.

У шунингдек, Ўзбекистон  термасининг   гуруҳ  босқичидаги рақибларига ҳам баҳо  берди.    «Биз барча рақибларимиз ўйинлари акс этган видеоёзувларни кўриб чиқдик. Уларнинг ўйинлари жуда яхши  таассурот қолдирди.Масалан,Германияда Европа чяемпионатида жамоага  ғалаба  келтирган тезкор  ва юқори  техник  ўйинчилар бор.Гондурас терма жамоасига жуда новча  ўйинчилар тўпланган  ва улар  ҳам юқори техникага  эга. Фиджи термаси бошқаларга қараганда бўшроқ  кўриниши мумкин, бироқ унинг ҳам  ижобий  сифатлари етарли», –таъкидлади  бош мураббий.

«Таркиб  ҳақида гапирганда,  жамоамиз асосини Осиё чемпионатида ўйнаган футболчилар ташкил этади. Бундан  ташқари якуний  рўйҳатга йиғинлар пайтида  бизда  яхши таассурот  қолдирган янги ўйинчилар  ҳам киритилди. Барча йигитлар  ишончимизни  оқлашади ва ўзларининг энг яхши  футболларини  кўрсатишади, деб  умид  қиламан», – деб  айтди Хайдаров.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик  жараёнида жамоамиз олтита йиғин  ўтказди,улардан иккитаси Туркия  ва  Португалияда бўлди. Ҳаммаси  бўлиб 14 та ўртоқлик учрашуви  ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз гуруҳ  босқичида Ўзбекистон ёшлари Гондурас (1 июнь), Германия (4 июнь) ва  Фиджи (7 июнь) термалари  билан  ўйнайди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей