ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Равшан Эрматов Осиё Чемпионлар лигаси финал учрашу...

Равшан Эрматов Осиё Чемпионлар лигаси финал учрашувини бошқаради

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Осиё чемпионлар лигаси финал учрашувини бошқариб боради.

У 21 ноябрь куни Хитойда  бўлиб ўтадиган "Гуанчжоу Эвергранд" ва Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Аҳли" клублари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради. Унга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

Тўртинчи ҳакам Валентин Коваленко. Ҳакамларимиз 18 ноябрь куни Хитойга жўнаб кетишади. 

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Равшан Эрматов 2007, 2011 ва 2013 йилларда ҳам Осиё Чемпионлар лигаси финал учрашувларида бош ҳакам бўлган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей