ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Равшан Эрматов – 2015 йилнинг энг яхши ҳаками!

Равшан Эрматов – 2015 йилнинг энг яхши ҳаками!

“Globe Soccer Awards” талқини бўйича Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов 2015 йилнинг энг яхши ҳаками дея эътироф этилди. Лионель Месси эса йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Ғолиблар машҳур футболчи ва мураббийлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди.

Совриндорларни тақдирлаш маросими шу йилнинг 27 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтди. “Энг яхши клуб” — "Барселона" бўлган бўлса, Марк Вильмотс якунланаётган йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.

Шунингдек, “Бенфика" -  йилнинг энг яхши академияси, Жорже Мендеш - йилнинг энг яхши футбол агенти деб топилган бўлса, Хосеп Мариа Бартомеу ("Барселона”) – йилнинг энг яхши президенти дея эътироф этилди. 
 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей