ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Раънохон Аманова Риодаги Олимпиадада бир йўла ...

Раънохон Аманова Риодаги Олимпиадада бир йўла икки спорт турида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган иккинчи спортчи қиз бўлди

Сурхондарёлик югурувчи  Ситора Ҳамидова 2015 йилдаёқ  иккита лицензияга эга  бўлган биринчи  спортчи аёл бўлганди.  У бирнчи  лицензиясини Польшадаги Orlean Warsaw Marathon марафонда югуришда  иштирок  этиб қўлга киритди. Ситора  иккинчи  лицензияга 10 000 метр масофага  югуриш бўйича  мусобақада, Ўзбекистоннинг очиқ чемпионатида сазовор  бўлган.   

Раънохон Аманова эса  биринчи йўлланмани ўтган  йили Қатар  пойтахти Дохадаги Гран прида, 200  метр  масофага  комплекс  сузишда  қатнашиб  олган.  Бу ҳафтада эса  Антверпенда(Бельгияда) бўлиб ўтган  сузиш бўйича халқаро  мусобақада 400 метрга комплекс  сузиш бўйича яна бир  лицензияни  қўлга киритди.   

Таъкидлаш  жоизки, айни Раънохон  мамлакатимизда сузиш  бўйича энг йирик муваффақиятга эришган. У мустақил Ўзбекистон тарихида Олимпиадада  тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини берувчи юқори натижаларни кўрсатган биринчи  спортчи аёлдир.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей