ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақият қозони...

Полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақият қозонишди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси жами 9 та медални қўлга киритди.

Йигирмадан зиёд давлатдан 200 нафардан ортиқ тажрибали полвон иштирок этган ушбу  мусобақада мамлакатимиз спортчилари учта олтин ва олтита бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциациясининг матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, ўз вазн тоифаларида Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш, 70 кг), Элмурат Тасмурадов (юнон-рум кураши, 59 кг) ва Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши, 85 кг) Осиё чемпионига айланишди. Руслан Плиев (эркин кураш, 65 кг), Рашид Қурбонов (эркин кураш, 74 кг), Умиджон Исманов (эркин кураш, 86 кг), Нурбек Холмуҳамедов (юнон-рум кураши, 71 кг), Дилшод Турдиев (юнон-рум кураши, 75 кг) ва Жонибек Отабеков (юнон-рум кураши, 80 кг) бронза медаллари билан тақдирланишди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей