ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Полховский: Ўзбекистоннинг бешталикка кириш имкони...

Полховский: Ўзбекистоннинг бешталикка кириш имконияти каттароқ

Ўзбекистон терма жамоасининг 10 февраль куни Тошшкентда старт олган футзал бўйича Осиё чемпионати кучли жамоалари бешталигига кириш имконияти юқори, деб ҳисоблайди Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Андрей Полховский.

«Ўзбекистон футболчилари жуда яхши таълим олишган. Бу яққол кўзга ташланади. Биз ўтган йилнинг ёзида ўйнаганимизда, жамоа жиддий эканини, бу эса турнирда бошқаларда ҳам жиддийлик туғдиришини англаб етганмиз. Ўйлайманки, уларда бешталикка кириш учун имкон кўпроқ», – деб тавсифлади Полховский рақибларини.

«Гуруҳдаги барча ўйинлар кириш ўйинлари экани аниқ, аммо энг оғири, бу биринчисидир. Ким олдинга юради, ким орқага — бошиданоқ маълум бўлади», – дейди у.

Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари кейинги давраларда «А» гуруҳида Саудия Арабистони ва Ливан терма жамоалари билан беллашади.

Тошкентга келган жамоа мураббийнинг сўзларига кўра, чемпионатда кураш олиб бориш ҳазилакам иш эмас. Жамоаларнинг ҳаммаси жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун кучли бешталикка кириш наятида келишган.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей