ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Подольскдаги юнон-рум кураши мусобақаларида Ўзбеки...

Подольскдаги юнон-рум кураши мусобақаларида Ўзбекистон еттита медални қўлга киритди

7 февраль куни Подольскда юнон-рум кураши бўйича Европа чемпионлиги соврини учун саккизинчи очиқ Бутунроссия турнири якунига етди. Унда Ўзбекистон жамоаси еттита медаль соҳиби бўлди: битта олтин, битта кумуш ва бешта бронза, деб хабар беради Ўзбекистон кураш Ассоциацияси матбуот хизмати.

Олтин медални 85 кг вазнда Муҳаммадали Шамсиддинов қўлга киритишга муваффақ бўлди. Феруз Тўхтаев 59 кг вазнда иккинчи ўрин билан тақдирланди, бешта бронза медаль эгалари эса Ислом Баҳромов (59 кг), Мирзабек Раҳматов (66 кг), Нурбек Ҳошимбеков (75 кг), Эрмат Шерматов (85 кг), Далер Раҳматов (130 кг)лар бўлди.

Юнон-рум кураши бўйича мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси мураббийи Равшан Рўзиқулов хабар берганидек, бу мусобақа жорий йилда бўлиб ўтадиган жаҳон ва Осиё чемпионатига тайёргарлик сифатида баҳоланди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей