ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / “Пахтакор” ОЧЛнинг плей-офф босқичига чиқа олмади

“Пахтакор” ОЧЛнинг плей-офф босқичига чиқа олмади

ОЧЛ  олтинчи туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Ал Шабаб” жамоалари учрашувидан сўнг бу йилги мавсумда тўртта клубимиздан бирортаси ҳам ОЧЛнинг плей-офф босқичига чиқа олмаслиги маълум бўлди. Самвел Бабаян шогирдлари Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” клубига ўз майдонларида имкониятни бой беришди - ҳисоб 0:2.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Пахтакор” клубининг бош мураббийи бундай натижа учун мухлислардан узр сўради.

“Бугун ғалаба ҳар қачонгидан ҳам керак эди. Рақиб жуда ҳам тезкор, ўткир ҳужумлар ташкил этди. Вазиятлар яратдик, гол ура олмадик. Тезкор гол режаларимизни ўзгартириб юборди. Кримец, Искандеров каби футболчиларнинг йўқлиги ўйинимизга таъсир қилмай қолмади. Ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда...Барча мухлислардан узр сўрайман. Лекин бугунги ўйиндан уялаётганим йўқ. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан”, - деди Самвел Бабаян. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей