ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / “Пахтакор” “Бунёдкор” устидан ғалаба қозонди

“Пахтакор” “Бунёдкор” устидан ғалаба қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бахсларида “Пахтакор” “Бунёдкор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Биринчи бўлимда тўпни назорат қилиш борасида устунлик “Пахтакор” тарафида бўлди. Лекин дарвозалар томон аниқ зарбалар кўп йўлланмади. Жамоалар яхши ҳимояланишди ва бир-бирларига ортиқча бўш ҳудудлар қолдиришмади.

Иккинчи бўлимда жамоалар ҳужумкорликни оширишди. 69-дақиқада ҳисоб очилди. Каримов-Махарадзе-Сергеев комбинациясидан сўнг Игорь жарима майдонида тўпни қабул қилишда ҳимоячи таъқибидан халос бўлди ва пастки ўнг бурчакка аниқ зарба йўллади - 1:0, деб хабар беради pakhtakor.uz сайти.

75 ва 79-дақиқаларда Бекрич икки ажойиб имкониятни кўкка совурди. Ҳар икки ҳолатда Самирнинг зарбаси ноаниқ кетди. 85-дақиқада Солиевнинг бош билан берган зарбасини Зуҳуров ажойиб тарзда қайтариб қолди. Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади ва “Пахтакор” кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей