ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистонлик шахматчи Жаҳонгир Воҳидов Англиядаги...

Ўзбекистонлик шахматчи Жаҳонгир Воҳидов Англиядаги турнирда биринчи ўринни эгаллади

Англияда шахмат бўйича анъанавий шахмат фестивали бўлиб ўтди. “Tradewise Hastings Masters” халқаро шахмат  турнирида ёш гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов муваффақиятли иштирок этди.

Ўтган йилнинг 28 декабрь куни Англияда бошланган мазкур мусобақа жорий йилнинг 5 январь куни якунланди.

Турнирда самарқандлик Жаҳонгир Воҳидов кучли рақибларини ортда қолдириб, турнир ғолибига айланди.

Ҳамюртимиз сўнгги тўққизинчи турда қора доналарда турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси германиялик рақиби билан дуранг ўйнади. Ушбу дуранг натижа Жаҳонгир Воҳидовни 7 очко билан турнир ғолибига айлантирди.

Шунча очко жамғарган польшалик Александр Миста қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи, литвалик гроссмейстер Сарунас Сулскис 6,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей