ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистонлик оғир атлетчилар Жаҳон чемпионатида с...

Ўзбекистонлик оғир атлетчилар Жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонлик спортчилар учта кумуш ва битта бронза медалларини қўлга киритишди.

Вазни 63 килограммгача бўлган атлетлар баҳсида қатнашган иқтидорли спортчимиз, II ўсмирлар Олимпиадасида бронза медали совриндори бўлган Адҳам Эргашев мазкур мусобақада учта кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даврон Кенжаев ҳам совриндорлар сафидан жой олди. Оғирлик вазни 105 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида баҳсларга киришган юртдошимиз даст кўтаришда 173 кг. тошни ўзига бўйсинтириб, бронза медали совриндори бўлди. У штангани силтаб кўтаришда 195 килограмм, иккикураш якунига кўра, 368 килограмм натижа қайд этди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей