ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Олимпиада ўйинлариг...

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Олимпиада ўйинларига йўлланма олди

Жорий йилда Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган ўзбекистонлик спортчилар сони яна биттага кўпайди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Хитойнинг Сянмин шаҳрида ўтказилган марафонда ўзбекистонлик Андрей Петров 42 километр 195 метр масофани 2:17.47 сонияда босиб ўтиб, белгиланган меъёрни бажарди. Мазкур марафонда Андрей Петровдан ташқари яна 270 нафар спортчи иштирок этди.

Берлин шаҳрида аввал ўтказилган ҳудди шундай марафонда Андрей Петров белгиланган масофани 2:32.24 сонияда босиб ўтган эди. Ўшанда у 61 ўринни эгаллаган эди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей