ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта шлем» туркумидаги...

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта шлем» туркумидаги турнирда иккита медални қўлга киритдилар

«Катта шлем» туркумидаги турнирнинг биринчи куни Ўзбекистон термаси учун иккита бронза медаль билан якунланди, деб хабар беради Ўзбекистон дзюдо федерацияси.

60 кг.гача бўлган вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев биринчи учрашувда бир юкони ютиб, 2012 йилги Олимпия ўйинларининг бронза мукофоти соҳиби Филипе Китадаи (Бразилия)ни мағлуб этди. Ярим финалга чиқиш учун беллашувда у Грузия вакили Чхвимиани Лухуми билан курашга тушди ва яна соф ғалаба қозонди. Ярим финалда у ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали эгаси Тсендочир Тсогбатар билан майдонга тушди. Қизғин ўтган беллашувда мағлубиятга учради. Бронза мукофоти учун беллашувда у арманистонлик дзюдочи Давтян Хованнесдан устунликка эришди.

66 кг. вазн тоифасида 2015 йилги жаҳон чемпионатидан кейин яна куч тўплаган Ришод Собиров биринчи учрашувда колумбиялик Хуан Хернандес билан мусобақалашди. Кейинги беллашувда у италиялик Верде Элио билан учрашди ва бир юкони ютди ҳамда чорак финалга чиқди, чорак финалда эса амалдаги Олимпия чемпиони, Россия вакили Арсен Галстян билан беллашди. Бир юкони Галстянга бой бериб, канадалик Антуан Бушард тўсиғини енгиб ўтиб, бронза медаль учун немис Себастян Зайдл (дунё рейтингида № 10) билан беллашди ва қўшимча вақтда уни иппон билан енгди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей