ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистонлик дзюдочилар халқаро турнирда 47 та ме...

Ўзбекистонлик дзюдочилар халқаро турнирда 47 та медални қўлга киритишди

Чирчиқ олимпия захиралари коллежида дзюдо бўйича спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган ёшлар ва кадетлар ўртасида “Осиё очиқ кубоги” XXI халқаро турнири якунланди, деб хабар беради judo.uz сайти.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 114 нафар ёш дзюдчи 16 вазн тоифасида нафақат ушбу мусобақада муваффақият қозониш, балки 2018 йилда ёшлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун рейтинг балларини қўлга киритиш учун беллашди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 11 олтин, 12 кумуш, 24 бронза медални қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади. Тожикистон жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан иккинчи ўринни, Қозоғистон полвонлари 1 та олтин, 2 та кумуш медаль билан учинчи ўринни эгаллашди.  Қирғизистон дзюдочилари эса 1 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан тўртинчи ўринни қўлга киритишди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей