ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистонда биринчи марта ишлаб чиқилган мерганл...

Ўзбекистонда биринчи марта ишлаб чиқилган мерганлик спорти либоси синовдан ўтказилмоқда

У Ўзбекистон мерганлик спорти  федерацияси буюртмасига биноан ишлаб чиқилди ва тикилди.

Федерацияда  айтишларича, бугунги  кунда  мамлакатнинг барча ҳудудларида спортнинг мерганлик турини  оммалаштириш  бўйича  чоралар  кўрилмоқда. Бу иш  ўз  натижасини бермоқда.  Шу билан  бирга  федерация  раҳбарияти  спортнинг бу тури билан шуғулланувчилар сонинигина эмас, балки машғулотлар  жараёни сифатини    оширишни ҳам  ўз олдига  мақсад қилиб қўйди.  Бу йўналишда  ёш спортчиларни  зарур  либослар  билан таъминлаш жуда муҳим аҳамият касб этади. 

Спортнинг  мерганлик  турида машғулотлар  жараёнининг ўзига  хослиги  ва спортчи  машқлар  ва мусобақаларда дуч келадиган жисмоний  зўриқишни ҳисобга олган ҳолда  тайёрланган махсус либослар кийилади. Шу кунга қадар  спортчи-мерганлар чет элдан  келтирилган либослар билан таъминланар эди.   

Конструкторлар мамлакатимизда ишланган костюм моделини ишлаб чиқишда фан ва техниканинг илғор  ютуқларидан  фойдаландилар.   Бу эса  моделни синаб  кўришда иштирок  этаётган  мураббий  ва спортчиларнинг юқори  баҳоларини олишга  ёрдам берди. Мамлакатимизда  ишлаб чиқилган  моделнинг  чет элларда тайёрланганидан афзал  жиҳати –  нарҳи унга нисбатан арзонлигидир.

Истиқболда  бундай либослар  спортнинг мерганлик  тури билан шуғулланувчи  барча  спортчиларга берилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей