ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистонда 280 та болалар-ўсмирлар спорт мактабл...

Ўзбекистонда 280 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ёпиш режалаштирилмоқда

Мактабдан ташқари таълим тизимининг  муҳим қисми  бўлган  болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тармоғи  ислоҳ  қилинади. Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ҳолати ва  моддий-техник базасидан фойдаланиш самарадорлигини  ўрганиш бўйича  комиссия  иш бошлади. 

Мослаштирилган  биноларда  жойлашган  280 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва  Олимпия заҳиралари  ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабларини тугатиш  режалаштирилмоқда.  Бир шаклдаги  болалар спорт иншоотлари базасида 225та болалар-ўсмирлар  спорт мактаблари  ва тўрт йўналишда – спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, сув спорти, спорт якка кураши ва гимнастикага  ихтисослашган   56 та ихтисослашган  спорт мактаблари   ташкил  этилади.

Оптималлаштириш ҳисобига  бўшаган  инвентарь  ва мураббий  кадрлар янги  ва  фаолият олиб бораётган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг  моддий-техник ва ўқув базасини  мустаҳкамлаш учун ўтказилади.  Бу муассасалар тармоғини оптималлаштириш  натижасида бўшаган маблағлар  эса барпо этилаётган спорт иншоотларини жиҳозлаш  ва амалда фаолият олиб бораётганларининг  моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва таъмирлашга  қаратилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей