ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати ни...

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати нимчорак финалига йўл олди

Ўзбекистон U-20 Янги Зеландияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги ЖX гуруҳ босқичи сўнгги турида Фижи термасини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Вангарей шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 62 дақиқасида эса Элдор Шомуродов ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай Забиҳилло Ўринбоев Фижи дарвозасига иккинчи голни урди. Миржамол Қосимов эса учинчи гол муаллифига айланди.

Гуруҳнинг параллел тарзда кечган учрашувида эса Германия Гондурас терма жамоасини йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа Ўзбекистонга тўплар нисбатига кўра, иккинчи ўринни олиш имконини яратди. Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финалга йўл олди ва унда B гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган Австрия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув жорий йил 11 июнь куни Вангарей шаҳрида бўлиб ўтади.

“Биз учун ушбу учрашувдаги ғалаба навбатдаги босқичга чиқиш учун сўнгги имконият эди. Биринчи бўлимда бир қатор имкониятларга эга бўлган бўлсак ҳам, гол ура олмадик. Аммо, иккинчи бўлимда футболчилар бор маҳоратларини ишга солишди ва керакли натижага эришдик. Қийин вазиятдан кейинги босқичга чиқа олдик. Бу бизнинг Жаҳон чемпионатидаги биринчи ғалабамиз. Умид қиламанки, охиргиси эмас”, - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Фижига қарши учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей