ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон...

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг илк учрашувида мағлуб бўлди

Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги футбол бўйича Жаҳон чемпионати “F” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ўзининг мундиалдаги илк учрашувини ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинда Гондурас ёшларига қарши майдонга тушиб, 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Гондурас U-20 терма жамоаси ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ Бенавидеснинг голи эвазига ҳисобни очганди. Орадан 15 дақиқа ўтиб, Рочез ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

Ўзбекистон U-20 биринчи бўлимни ҳисобдаги фарқни қисқартирган ҳолда якунлади. Достон Ҳамдамов 31-дақиқада аниқ зарбаси билан Ўзбекистоннинг илк голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлим ушбу ҳисоб билан якунланди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам ҳудди биринчиси каби гондурасликларнинг фаоллиги билан бошланди. 49-дақиқада Альварес ўз ҳисобига гол ёзиб, ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келди.

Ўзбекистонликлар ўйиннинг 79-дақиқасида Шомуродовнинг уриниши эвазига ҳисобни яна қисқартира олган бўлсаларда, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Рочез ўзининг ўйиндаги иккинчи голини киритди. Бу сафар ҳам Ҳайдаров жамоаси ҳисобдаги фарқни биттага қисқартира олди. Ўринбоев гол киритган вазиятда учрашувнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётганди 3:4.

Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг илк учрашувида мағлуб бўлди.

Гуруҳдаги бошқа бир ўйинда Германия U-20 Фижини 8:1 ҳисобида мағлуб этди.

Энди Ўзбекистон U-20 германиялик тенгдошларига қарши 4 июнь куни, Тошкент вақти билан 12:00 да майдонга тушади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей