ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон ва Молдова терма жамоалари ўртасидаги ў...

Ўзбекистон ва Молдова терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Келаси йилнинг 9 февраль санасида бўлиб ўтиши керак бўлган Ўзбекистон ҳамда Молдова терма жамоалари ўртасидаги учрашув бекор қилинди, деб хабар беради uff.uz сайти.

Ўйин Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиши керак эди.

"Ўзбекистон билан музокаралар олиб бораётган пайтимизда бизга Руминия термасидан таклиф келиб тушди. Улар тўрт ёки бешинчи февраль куни ўйин ўтказишимизни сўрашди.

Аммо, Туркияда сўнгги пайтларда рўй бераётган воқеалардан сўнг Ўзбекистон ҳам Руминия ҳам мазкур йиғинни Туркияда олиб боришни истамади. 

Ўзбеклар ўйинни БАА давлатига кўчиришни сўрашди ва Руминиянинг жавобини кутишди. Руминлар бўлса, Испанияда ўйнашни ёки умуман ўйнамасликни исташди.

Натижада, биз Ўзбекистон билан ўйнаш вариантига рад жавоб бериб, руминларнинг таклифини қабул қилдик", - дейди Молдова футбол федерацияси вице-президенти Ион Тестемицану.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей