ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон ва КХДР ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳа...

Ўзбекистон ва КХДР ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳақида Миржалол Қосимов фикрлари

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов КХДР билан бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг сўзларига кўра, тезкор голлар барча режаларни бузиб юборди. “Бу ўйинда ютқазишимиз керак эмасди. Бироқ футболчилар сунъий қопламали майдонда ўзлари истагандек ҳаракат қила олишмади. Ўйиндан бир кун олдин машғулот ўтказгандик, лекин футболчилар бунақа майдонда тезда мослашиб кета олишмайди”, - деди Миржалол Қосимов championat.asia сайти учун берган интервьюсида.

Унинг қайд этишича, футболчилар жуда оддий вазиятларда кўп хатоларга йўл қўйишди ва барча голлар ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ўтказиб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси КХДР терма жамоасига қарши учрашувда 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

“Игнатий Нестеровни тажрибасига суянган ҳолда уни асосий таркибга киритгандим. Шу ерда хато қилдим. Элдор Суюновни асосий таркибга киритишим керак эди. Бу билан Нестеровни айбламоқчи эмасман. Лекин дарвозага тургандан кейин ишончни ҳам оқлаш керак. Баъзи вазиятларда жамоамизни Нестеров голдан қутқариши лозим эди”, - деди у.

Шунингдек, М. Қосимовга бу мағлубият унинг фаолиятига қандай таъсир қилиши ҳақида савол беришди. “Эртага нима бўлишини Худо билади. Нима бўлса ўшанда кўрамиз”, - дея жавоб берди у.

Суҳбат сўнгида жамоа бош мураббийи Ўзбекистон терма жамоаси бу гуруҳдан чиқишини таъкидлади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей