ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон U-20 Жаҳон чемпионати чорак финалига йў...

Ўзбекистон U-20 Жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олди

Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасида Ўзбекистон U-20 Австрия ёшлар терма жамоасини мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Миржамол Қосимов майдон марказидан ажойиб тўп узатишини амалга ошириб, Достон Ҳамдамовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди. Ҳамдамов эса қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди — 1:0. Ўзбекистон киритилган голдан кейин ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишни давом этди. Дастлабки гол киритилган вазиятдан 10 дақиқа ўтиб, Ҳамдамов ўзининг дублини нишонлади. Учрашув 2:0 ҳисобида якун топди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олди.

Чорак финал босқичида Ўзбекистон Сенегал ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 14 июнь куни Веллингтонда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 09:30 бошланади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей