ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда ўтказишни режала...

Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда ўтказишни режалаштирган йиғинини бекор қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси февраль ойида Туркияда ўтказишни режалаштирган йиғинни хавфсизлик туфайли бекор қилди, деб хабар беради  Moldfootball.com сайти.

Ўзбекистон терма жамоаси Анталия шаҳридаги (Туркия) йиғин давомида Молдова билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган эди. Эндиликда бу ўртоқлик учрашуви Туркияда эмас, Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилиши мумкин.

“Ўзбекистон футбол федерацияси факс йўллаб, хавфсизлик туфайли Туркиядаги йиғинини бекор қилганини маълум қилди ҳамда ўртоқлик ўйинини 9 февраль куни Дубайда ўтказишни таклиф қилди. Молдова футбол федерацияси ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида ўйнаш учун иккинчи рақиб қидирмоқда. Агар топилса, терма жамоа Дубайда йиғин ташкил қилади”, – дея хабар қилди Молдова футбол федерацияси вице-президенти Ион Тестимицану.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей