ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича Ливанга қар...

Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича Ливанга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади

14 февраль куни БААдаги йиғилиш вақтида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ливан жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол Федерацияси матбуот хизмати.

Самвел Бабаян қўл остидаги терма жамоа Жаҳон чемпионати саралаш баҳси учрашувларига тайёргарлигини аниқлаш мақсадида 12 дан 15 февралгача йиғилиш ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида терма жамоа олдида саралаш босқичининг иккита ўйини турибди. 24 март куни жамоамиз Тошкентда Филиппин билан, 29 мартда эса Баҳрайн билан ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоаси олтита ўйиндан сўнг 15 очко жамғарган. «H» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ етакчиси Шимолий Корея терма жамоаси эса 7 та учрашувдан 16 очко жамғарган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей