ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон регби бўйича Жаҳон чемпионатини бепул ...

Ўзбекистон регби бўйича Жаҳон чемпионатини бепул трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлди

Жорий йилда Англияда регби бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Ўзбекистон мазкур чемпионатни бепул трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Халқаро регби кенгаши президенти Бернард Лапассетнинг “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги мухбирига маълум қилишича, бу Ўзбекистонда регбини янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Регби федерацияси билан халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш учун зарурий шароитлар яратилади. Ҳамкорликдаги ҳаракат дастури ҳакам ва мураббий кадрларни тайёрлаш, техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда спорт инфратузилмаларини яратишни ўз ичига олган.

Мамлакатимизга ташриф буюрган Халқаро регби кенгаши президенти Бернард Лапассет ўз ташрифи давомида Осиё регби уюшмаси Ижроия қўмитасининг йиғилишида иштирок этди. Юртимизга ташриф буюрган делегация Ўзбекистонда жорий қилинган "Регбига кириш" халқаро дастурини амалга ошириш жараёни ҳамда Тошкент ва Самарқанддаги спорт инфратузилмалари билан танишди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей