ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қирғизистонга қар...

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қирғизистонга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади

Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қирғизистонлик тенгдошлари билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерациясининг матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу учрашувларнинг ҳар иккиси ҳам “Жар” стадионида бўлиб ўтади. Биринчи ўйин бешинчи май куни, иккинчиси эса олтинчи май куни ўтказилади. Учрашувлар Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон U-22нинг Қатардаги Осиё Чемпионатига йўл олиш масаласи саралаш босқичининг "B" гуруҳидаги ўйинлар натижасига боғлиқ бўлиб турибди. Қирғизистон эса айнан шу гуруҳдан ўрин олган. Ушбу гуруҳ учрашувлари 16-24 май кунлари бўлиб ўтади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей