ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртоқлик учрашуви...

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида КХДРни мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида иккинчи ўқув-йиғини доирасида ўзининг илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

 20 декабрь куни Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа КХДР олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида Самвел Бабаян шогирдлари Игорь Сергеевнинг икки голи эвазига ғалаба билан танаффусга чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилган Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Икром Алибоев КХДР олимпия терма жамоаси дарвозасига биттадан тўп киритишди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида яна икки ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа 23 декабрь куни Сурия, 27 декабрь куни эса Қатар олимпия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей