ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг янги бош мураб...

Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг янги бош мураббийига чет эллик маслаҳатчи мураббий ёрдам беради

Ўзбекистон Футбол федерациясида ўтказилган навбатдан ташқари йиғилиш чоғида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг бош мураббийлари истеъфога чиқарилди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси мажлисида “Пахтакор” футбол клубида бош мураббий сифатида ишлаб келган Самвел Бабаян “Пахтакор” жамоасидаги вазифасидан озод этилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кучли саккизликка кирган Равшан Ҳайдаров эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг катта мураббийи этиб тайинланди.

Терма жамоалар марказига 20 кун мобайнида хорижлик маслаҳатчи мураббийликка номзод топиш вазифаси юклатилди. Мамалакат бош жамоасининг бош мақсади - мундиалда иштирок этишдир.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг асосий вазифаси эса 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритиш қилиб белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, кейинги бир йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8та ўйин ўтказди ва атиги иккита ғалаба қайд этди. Бу ўйинлар бўйича тўплар нисбати кўрсаткичлари жуда ёмон аҳволда - 9-16. Охирги вақтларда ўтказилган учрашувларда Япония терма жамоасидан 1:5, КХДРдан эса 2:4 ҳисобида мағлуб бўлинди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей