ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон Миллий параолимпия ассоциациясининг ян...

Ўзбекистон Миллий параолимпия ассоциациясининг янги мажмуаси қурилиши ниҳоясига етмоқда

Унда  нафақат Ўзбекистон параолимпия ҳаракати маъмуриятининг иши,   балки спортчиларнинг  реабилитацияси  учун ҳам  барча  шароитлар  яратилади.

Мажмуа Олимпия Миллий қўмитаси қошидаги спорт тиббиёти республика илмий-амалий маркази ташкил  этилгандан  кейин тугатилган  Франк  номидаги  собиқ Республика физкультура-шифокорлик диспансери  ҳудудида  жойлашади.

Республика спорт тиббиёти  маркази  учун янги бино қурилиши тўғрисидаги қарор тасодифан  қабул қилингани йўқ. Собиқ  физкультура  диспансери  биноси  шунчаки ўз қурилиши билан  замонавий ташҳис ва реабилитация  жиҳозлари  ўрнатишга тўғри келмас эди, спорт тиббиётининг ҳозирги  маркази шунга мослаб жиҳозланган.

Шу билан бирга  собиқ диспансер  биноси кўп вақт  бўш турмади. Ҳудудни Ўзбекистон Миллий параолимпия ассоциацияси  эҳтиёжлари учун таъмирлашди.

Яқин кунларда  фойдаланишга  топширилиши  режалаштирилаётган бинонинг янги  комплексида   нафақат ассоциация офиси  жойлашади. Бу ерда  шунингдек спортчиларнинг реабилитацияси  ва саломатликларини тиклашлари учун  ҳам шароит яратилади. Жумладан,  бассейн реконструкция қилинди, янги тренажер зал, спортнинг ўйин турларини ривожлантириш учун  очиқ майдончалар барпо этилди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей