ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси ...

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов раислигида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради федерация матбуот хизмати.

Мазкур мажлис Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги ўйинлари ва жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини мағлубият билан бошлагани, шунингдек, олимпия терма жамоасининг 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларини ўта муваффақиятсиз ўтказганлиги тўғрисидаги масалаларга бағишланди. 

Мажлис давомида Ўзбекистон Миллий терма ва олимпия терма жамоаларининг қониқарсиз натижалари учун бир нечта футбол ходимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Мажлис якунида терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамов иш шу даражада давом этиб, терма жамоалар олдига қўйилган вазифалар бажарилмаса, футболдан бутун умрга четлатилиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей