ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон футбол федерацияси: Инфантино муаммолар...

Ўзбекистон футбол федерацияси: Инфантино муаммоларнинг ечимини билади

Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантинога бугунги кунда ташкилот олдида турган муаммоларни ҳал қила оладиган арбоб сифатида муносабат билдирди.

«Янги президентнинг иши қийин бўлади, аммо у нима қилиш кераклигини билади. У нафақат муаммоларни кўра олиши, балки уларга ечим топиши муҳимроқ», – деди Uzbekistan Todayга ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев.

Шунга қарамай, Ўзбекистон президент сайловида Шайх Салмонни қўллаб-қувватлади, унинг фикрига кўра, Инфантино энг кучли номзод эди. «У ФИФАдаги иш фаолиятини қуйи поғонадан бошлади, кейин бош котиб лавозимига қадар кўтарилди. Инфантино – қаттиқ ишга киришувчи киши, у ҳозирда футболда қандай муаммолар борлиги ва уларни қандай ҳал қилишни билади», – дея таъкидлайди федерация вакили.

«Инфантино ФИФА футболни ривожлантириш билан шуғулланиши кераклиги, бироқ охирги икки йилда бундай бўлмаганини қайта-қайта таъкидлаган, – дейди Ризаев. – Ўзгаришлар бугунданоқ бошланаяпти. 17 февраль куни ФИФА молиявий ҳисоботини чоп этди. Унда биринчи бор ташкилотнинг барча мансабдор кишилари маоши кўрсатилганди. Инфантинонинг ўзи ҳам президентлик мақомига муносабатини ўзгартираяпти. Масалан, у ҳозирда хизмат сафарларига хусусий лайнерда эмас, балки оддий самолётда бориб келаяпти».

«Май ойида бўлиб ўтадиган ФИФА конгрессида келгусида қандай ҳаракатларни амалга ошириш аниқ бўлади. Шуни айтган бўлар эдимки, ҳозир ким президент бўлиши муҳим эмас, балки ФИФА ва футбол нуфузини олдинги даражасига қайтариш аҳамиятлироқ», – деб қўшимча қилди у. 

Инфантино Федерациянинг навбатдан ташқари конгресси иккинчи турида 207 та овоздан 115 тасини тўплаб, президентликка сайланганди. У ФИФА тарихидаги тўққизинчи президент бўлди.

Кейинги гал ФИФА президентини сайлаш 2019 йилда бўлиб ўтади. Шундай қилиб, Инфантино 2015 йилнинг май ойида навбатдаги президентлик муддатига қайта сайланган Блаттер мандатини якунлади, фақат бир неча кун ўтиб, коррупция жанжалидан сўнг ФИФА раҳбари муддатидан олдин истеъфога чиқишини эълон қилди.


 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей