ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон курашчилари жамоаси Бувайсар Сайтиев...

Ўзбекистон курашчилари жамоаси Бувайсар Сайтиев мукофоти учун халқаро турнирда бешта медалга сазовор бўлдилар

Красноярскдаги Иван Яригин номидаги спорт саройида 24-25 октябрь кунлари хизмат кўрсатган спорт устаси, уч карра олимпия чемпиони Бувайсар Сайтиев мукофоти учун эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида XI халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу мусобақаларда анъанавий равишда қатнашиб келаётган Ўзбекистон жамоаси бешта медаль – иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза мукофотни қўлга киритди.

Олий даражадаги мукофотларга Рустам Жўраев (46 кг.гача)ва Хасанбой Раҳимов ( 120 кг) сазовор бўлди. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан Ғуломжон Абдуллаев ( 50 кг.гача) ўрин олди. Учинчи ўринни Шерзод Шамсутдинов ( 46 кг.гача) ва Хусанбой Раҳимов ( 100 кг) эгаллади.

Ушбу турнир Бирлашган кураш дунёси (UWW) шафелигида ўтадиган мусобақаларнинг расмий тақвимига киритилган. Беллашувлар 1998 – 2000 йилларда туғилган иштирокчилар ўртасида 42, 46, 50, 54, 58, 63, 69, 76, 85, 100, 120 кг. вазн тоифаларида ўтказилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей