ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Екатерина Воронина ол...

Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Екатерина Воронина олтин медалга сазовор бўлди

Хитойда давом этаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида спортчимиз Екатерина Воронина олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг расмий сайтида маълум қилинишича, нуфузли мусобақанинг еттикураш баҳсларида қатнашган тажрибали спортчимиз жами 5689 очко тўплаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Мусобақанинг биринчи куни Екатерина Воронина 3302 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Иккинчи куни эса  у узоққа сакраш мусобақасида иккинчи бўлган бўлса, найза отиш бахсларида учинчи бўлди. 800 метрга югуришда маррага еттинчи бўлиб етиб келди - 2.20,95. Барча натижалар сарҳисоб қилинганида Екатерина Воронина энг яхши кўрсаткичга эришиб, Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлгани ойдинлашди.

Эслатиб ўтамиз, қитъа чемпионатининг дастлабки кунида ҳамюртимиз Светлана Радзивил баландликка сакраш баҳсларида олтин медални қўлга киритган эди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей