ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Осиё чемпионати U-23: Ўзбекистони терма жамоаси гу...

Осиё чемпионати U-23: Ўзбекистони терма жамоаси гуруҳдан чиқиш имконини йўқотди

16 январь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги  Осиё чемпионати баҳсларининг “С” гуруҳида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Достонбек Ҳамдамов Ироқ дарвозасига тезкор гол йўллаб, ҳисобни очди: 1:0. 39-дақиқага келиб Омжад Аттвон ҳисобни тенглаштирди: 1-1. Ўйиннинг 43-дақиқасида ироқликлар ҳисобни оширди, Маҳдий Комил Ўзбекистон дарвозасига иккинчи голни киритди: 1-2. Биринчи бўлим 1:2 ҳисобида Ироқ термаси фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлимни терма жамоамиз таркибда ўзгариш билан бошлади. Ж. Искандеров ўз ўрнини Ж. Машариповга бўшатиб берди. 75-дақиқада терма жамоамиз таркибида яна бир ўзгариш бўлди: Д. Ҳамдамов ўрнига Т. Ҳакимов майдонга туширилди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида Тимур Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди: 2-2. Бироқ 3 дақиқадан сўнг Ҳамам Ториқ ҳисобни оширди. Шу тариқа Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоаларининг учрашуви 2:3 ҳисобида якунланди.

Қайд этиш керак, бугунги учрашувда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси  мураббийи Самвел Бабаян таркибда иккита ўзгариш қилди. Энг катта ўзгариш - марказий ҳимояда Максимилиан Фомин ўрнига Жавлон Мирабдуллаев туширилгани бўлди. Шунингдек, ўтган учрашувда қизил карточка олиб, ушбу учрашувда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган Жамшид Болтабоевнинг ўрнини Сардор Раҳмонов эгаллади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей