ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Олий спорт усталари мактабларининг барпо этилиши –...

Олий спорт усталари мактабларининг барпо этилиши – спортдаги муаммоларни бартараф этади

Жорий йилда Самарқанд, Андижон ва Тошкентда учта спорт усталари олий мактаблари қуриш ишлари бошланади, йил охиригача эса уларни бунёд этиш ишлари бутун мамлакатни қамраб олади.

Мутлақо янги институтларни ташкил этиш режасида 2020 йилга қадар бундай мактаблар ҳар бир ҳудудда барпо этилиши шарт, дейилган. Ушбу дастурнинг асосий хусусияти шундаки, олий мактабларнинг ҳар бири маълум бир мутахассисликка ихтисослашган бўлади. Масалан, Андижонда бокс мактаби қурилади, Самарқандда енгил атлетика, Тошкентда эса спорт ўйинлари турлари бўйича олий мактаб қад кўтаради.

– Олий спорт мактабларини яратиш кўплаб олимпия спорт турлари сифат жиҳатдан ривожланишнинг янги босқичига кўтарилиш имконини беради, келгусида катта халқаро мусобақалар, хусусан жаҳон чемпионати ва олимпия ўйинларига ҳам мамлакатимиздан етакчи спортчилар чиқиши мумкин,  – дея изоҳ беради чим ва ёпиқ хоккей бўйича терма жамоа мураббийи Ринат Маматказин. – Мен чим хоккейи тури билан шуғулланаман. Бу спорт тури ҳам ривожланиб бормоқда, бироқ афсуски, бугунги кунда республика бўйича мусобақалар ўтказиш учун ҳатто ўз майдонимиз йўқ. Лекин олий спорт усталари мактаблари қурилса, бундай майдонлар бўлади, албатта.

Улар мутахассислар муҳим деб ҳисоблайдиган ноёб мажмуалардан бўлишлари шарт.  Бу ерда спортчилар учун барча керакли шароитлар яратилган. Шу билан бирга улар бепул овқат ва турар-жой билан ҳам таъминланадилар.

– Ички муаммоларни ҳал қилишнинг аҳамияти шундаки, у келгусида спортчиларнинг тайёргарлик даражасини кўтарилишига ҳисса қўшади, – деб қўшимча қилди Ринат Маматказин. – Бугун кўпчилик спортчилар ўзларига керакли спорт анжомларини, меҳмонхоналарда яшаш, озиқ-овқатга маблағни ўз ҳисобларидан ажратишади. Шуни эътироф этиш керакки, бундай ҳолат ўзини халқаро ареналарда кўрсатиши мумкин бўлган кўплаб қобилиятли болаларнинг сояда қолиб кетишига олиб келади.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей