ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Оксана Чусовитина – Жаҳон чақирув кубоги ғолиби

Оксана Чусовитина – Жаҳон чақирув кубоги ғолиби

Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чақирув кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина энг юқори натижани қайд этиб, олтин медаль соҳибаси бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг матбуот хизмати.

Шуни қайд этиш жоизки, Оксана Чусовитина жорий мавсумда Жаҳон чақирув кубоги мусобақаларида уч маротаба шохсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Таяниб сакраш машқлари бўйича бўлиб ўтган мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Оксана Чусовитина 14,650 очко тўплаб, ўзининг асосий рақибалари словениялик Тея Белак (14,250 очко) ҳамда швейцариялик Жулия Штайнгруберни (14,050 очко) сезиларли фарқ билан ортда қолдирди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей