ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Одил Аҳмедов ”Краснодар”нинг ўтган мав...

Одил Аҳмедов ”Краснодар”нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди

"Краснодар" клубининг расмий сайтида 2014/2015 мавсумининг энг яхши ўйинчисига овоз бериш жараёни якунланди. Унда 22 фоиз овоз тўплаган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов жамоанинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Уругвайлик Маурисио Перейро 17,3 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, дарвозабон Андрей Дикань 10 фоиз овоз билан учинчи ўриндан жой олди, деб хабар беради championat.com сайти.

Шуни қайд этиш жоизки, Одил Аҳмедов ўтган мавсумда Россия чемпионатининг 26 учрашувида майдонга тушган ва  2 гол муаллифига айланган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей