ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Одил Аҳмедов: “Бабаян келгандан кейин терма жамоа ...

Одил Аҳмедов: “Бабаян келгандан кейин терма жамоа ўйинчиларига ишонч қайтди

«Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Ахмедов ўзининг ҳозирги клуби матбуот хизматига Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги ўйинлари орасида интервью берди.

– Бу кузда сен Ўзбекистон термаси ўйинларида икки марта гол муаллифи бўлдинг.Сардорлик боғичи сен учун натижадорликнинг ўзига ҳос катализатори бўлдими?

– Ҳа, сардорлик менга омад келтиряпти шекилли(кулади). Масалан, яқинда Бахрайн билан бўлиб ўтган ўйинда мен олдинга ўтдим ва жамоадошим мени рақибларнинг жарима майдонида кўрди ва тўп узатди. Шундай бўлиб чиқдики, мен чап оёғим билан тепгандим, тўп ўнг оёғимга тегиб йўналишини ўзгартирди, бу эса дарвозабонни чалғитди.Бир қараганда, зарба яхши чиқмади, лекин тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Агар омад келмаганда бундай бўлмасди.

– Янги бош мураббий билан терма жамоада ишлар олдинга силжиди. Ўзбекистон учта расмий матчда учта ғалабага эришди. Бабаян келиши билан мураббийлар штабида нима ўзгарди?

– Энг аввало, Бабаян жуда кучли рухшунос.У бутун жамоа билан биргаликда, кейин ҳар биримиз билан алоҳида ҳам суҳбатлашиб чиқди. Ҳар бир футболчи учун алоҳида сўз топиб айтди ва барчанинг кайфияти кўтарилди. Болаларда яна ишонч уйғонди, ўз кучларига ишонишди ва натижалар ўзини кўп кутдиргани йўқ.

– 12 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи саралаш босқичи учун хал қилувчи ўйинда ўз майдонида КХДР жамоасини қабул қилади, мамлакатда ҳозир, бу ўйин ҳамманинг диққат-марказида бўлса керак?

– Албтта, бу ўйин 6 очкога тенг.Ўзбекистонда ҳамма терма жамоамиз жаҳон биринчилигида илк бор қатнашишга эришишини орзу қилади, курашни давом эттириш учун гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш керак. Шунинг учун мамлакатимизда ҳамма бу ўйинни кутмоқда, унинг қанчалик муҳимлигини яхши тушунади.

Бизга фақат ғалаба керак ва Шимолий Корея билан ўйинга иложи борича яхши тайёрланишга ва муҳлисларимиз умидларини оқлашга ҳаракат қиламиз,- деб айтди Ахмедов. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей