ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Одил Ахмедов Россия премьер лигаси футболчиларини...

Одил Ахмедов Россия премьер лигаси футболчиларинингойлик маошлари рейтингида 55-ўринни эгаллади

збекистон  терма  жамоаси  сардори  Одил Ахмедов Sports.ru версияси бўйича  Россия  премьер лигаси футболчиларининг ойлик маошлари рейтингида 55 ўринда  турибди.

«Краснодар» клуби шарафини ҳимоя  қилаётган  Ахмедовнинг  йиллик  иш ҳақи €1,7 млн.ни  ташкил этган. Бу рақамлар ўйинлар натижаларига  кўра  бериладиган мукофот  пулларини ўз ичига олмайди. Рейтингда солиқлардан кейин футболчилар оладиган  даромад  келтирилган.

Биринчи учликдан  «Зенит»да тўп  сураётган икки футболчи,  Халк – € 7 млн., ундан кейин Эсекиэль Гарай ва  «Динамо» клубидаги  Александр Кокорин – уларнинг ҳар иккиси €5 млн.билан  ўрин олган.

Ҳар йили Sports.ru  Россия премьер лигаси  футболчилари маошларининг  рейтингини   эълон қилади. Маълумотларга  футбол бозори инсайдерлари:  клублар менежерлари, мураббийлар, агентлар  ва футболчиларнинг ўзлари  манба  бўлиб хизмат қилади.  Рейтингда  қайд  этилган  рақамлар  футболчиларнинг кафолатланган  йиллик  даромадлари бўлиб, улар  ойлик  маош  ва имзоланган бонусни ўз ичига олади.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей